Чехия компанияси билан саноат чиқиндиларини қайта ишлаш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Чехия Республикасининг «New World Technologies (NWT) JSC» компанияси бош директори Давид Витек билан учрашув бўлиб ўтди.

    Унда Экология вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бошчилигидаги соҳа мутасаддилари иштирок этди.

    Учрашув доирасида делегация масъул вакиллари томонидан компания фаолияти ҳақида тўхталиб ўтилди. Хусусан, чиқиндиларни бошқариш, қайта ишлаш орқали ундан энергия олиш ва йирик биогаз станциялари, иссиқхоналар ривожига қаратилган фаолият юзасидан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга доир истиқболли лойиҳалар юзасидан сўз юритилди. Бунда автомобиль шиналарини ёқиш орқали олинадиган энергия ва унинг сарфи, заводнинг истеъмоли каби масалалар муҳокама қилинди.

    Жараёнда нуфузли компания вакиллари мамлакатимизда экология, айниқса, чиқиндиларни бошқариш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ўзаро ҳамкорлик бўйича қатор мақсадлари борлигини маълум қилди.

    Шунингдек, юртимизда инвесторлар учун яратилган қулай имкониятлар ва солиқ имтиёзлари ҳақида компания вакилларига батафсил маълумотлар берилди.

    Қолаверса, вазирлик компания мақсадларига хайрихоҳ эканлигини билдирди. Шу билан бирга, «ноль чиқинди» тамойили асосида барча туман ва шаҳарларда аҳоли ўртасида чиқиндиларни саралаш маданиятини юксалтириш баробарида уни қайта ишлаш, чиқинди сарфини камайтириш, иқтисодиётнинг ажралмас бўлагига айлантириш пировард мақсад эканлигини айтиб ўтилиб, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates