Чигирткага қарши махсус техникалар ёрдамида курашилади

    ФАО Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун махсус ускуналар топширди.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни янада яхшилаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига 8 та махсус жиҳозланган Toyota Hilux автомобилини топширди.

    Марказий Осиё қишлоқ хўжалиги учун чигирткалар жиддий хавф туғдираётганини кўпчилик ҳам билмайди. Ҳолбуки, экинларни йўқ қилиш орқали зараркунандалар ҳосил миқдори ва сифатини пасайтириши, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашни хавф остида қолдириши аниқ.

    Бундан ташқари, чигирткалар босқини қишлоқ хўжалигига бевосита боғлиқ бўлган фермерларнинг даромадларига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис ушбу зараркунандаларга қарши курашиш Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

    Мазкур кўмак ФАОнинг “Марказий Осиёда чигирткаларга қарши курашишни такомиллаштириш (II босқич)” минтақавий лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates