Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга автокран ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабабли автокран чуқурга тушиб кетди.
Ҳолат бўйича Саноат хавфсизлиги қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Муносабатда айтилишича, мазкур ҳолатда автокран ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга яқин келган ва автокраннинг сирпаниши, асфальт ер қатламининг ўпирилиши оқибатида автокран бир томонлама чуқурга тушиб қолган.
Қайд этилишича, автокран ҳайдовчиси ва ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб бораётган ишчи ходимлар жабрланмаган.