Янгидан қад ростлаган марказ учун 2,3 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Бинода ёшлар ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва ижод қилиши учун барча шароитлар яратилган. Марказда IT, математика, тарих, шахмат, чет тиллари сингари бир нечта йўналиш бўйича тугараклар мавжуд.