China Xiaou Group раҳбари Хуан Хе билан ўтказилган музокаралар давомида ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичида 50 миллион доллар инвестиция ҳисобига йиғиш, бўяш, созлаш линияларини йўлга қўйиб, йилига 60 мингта газ, электр ва гибрид моторли автомобиллар ҳамда махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилиши белгиланди. Иккинчи босқичда 350 миллион доллар ва учинчи босқичда 1,1 миллиард доллар инвестиция йўналтирилиб, бутловчи қисмларнинг кўпи маҳаллийлаштирилиши ҳамда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сони 110 мингтага етказилиши кўзда тутилган. Лойиҳа 5 йил давомида тўла якунланиши режалаштирилган.
Вилоят раҳбари бошчилигидаги делегация Чжэньцзян шаҳрида жойлашган, China Xiaou Group компаниясининг ҳамкори ҳисобланган BAIC Bluepark Magna Automobile заводида ҳам бўлиб, электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Янги автомобиль моделларини ишлаб чиқиш ҳамда тадқиқ этишга ихтисослашган ушбу корхонада асосан Arcfox, шунингдек, BJEV ҳамда Huawei технологиялари қўлланилган Stelato моделларида йилига 150 мингдан зиёд электромобиллар ҳам ишлаб чиқарилади.
China Xiaou Group раҳбари Хуан Хе Фарғона вилоятида амалга ошириш режалаштирилаётган инвестицион лойиҳа доирасида йўлга қўйиладиган технологик жараёнларни BAIC Bluepark Magna Automobile корхонаси мисолида таништирди, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.