Чирчиқда темир маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилади

    Саноат 27 июн 2020 2892

    Эндиликда Чирчиқ шаҳрида металл чиқиндилар қайта ишланиб, арматура уголок, швеллер ва темир маҳсулотларини тайёрлаш йўлга қўйилади. “BAO XIN METALL” МЧЖ қўшма корхонасининг ушбу йўналишдаги лойиҳаси амалиётга татбиқ этилмоқда. Лойиҳа ташаббускори 2020-2021 йилларда умумий қиймати 20 миллион АҚШ доллари қийматидаги корхонани бунёд этишни режалаштирган. Маблағнинг 12 миллион доллари Хитой Халқ Республикасидаги “LIN GUOSHUN” компанияси томонидан ажратилиши кўзда тутилган.

    Корхона фойдаланишга топширилгач, унинг ишлаб чиқариш қуввати 60 минг тонна (360 миллиард сўм)га тенг бўлиб, металл маҳсулотларининг 30 фоизидан ортиғи Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинади. Шунингдек, 180 дан зиёд ишчи ўрни яратилади. Ҳозиргача корхона устав фондига Хитой Халқ Республикасидан 248 минг доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари жалб этилди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, бугунги кунда корхонани қуриш ишлари бошланган. Ҳозиргача хорижий ҳамкор давлатдан 4 та ускуналар олиб келинди. Яқин кунларда яна бошқа жиҳозларни келтириш ҳам кўзда тутиляпти.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates