Чорвачиликни ривожлантиришга 100 миллион евро ажратилди

    Агросектор 17 январ 2022 2920

    2022 йил 13 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Франция тараққиёт агентлиги иштирокида «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-84-сонли қарор имзоланди.

    2021 йил 28 июнда Ўзбекистон Республикаси ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида имзоланган битимга асосан «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини молиялаштириш учун 100 миллион евро миқдорида қарз ажратиш назарда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш муддати - 5 йил (2022-2026 йиллар).

    Лойиҳанинг умумий қиймати 147,07 миллион евро эквивалентида бўлиб, шундан:

    - 100 миллион евро - ФТАнинг қарзи;

    - 29,96 миллион евро - Лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлар)нинг

    улуши;

    - 17,1 миллион евро (шу жумладан солиқ ва божхона тўловлари шаклида

    маблағлар) - Ўзбекистон Республикасининг улуши.

    Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинган.

    Белгиланишича:

    - Лойиҳани амалга ошириш доирасида ФТА қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарларни (иш, хизматларни) ва махсус транспорт воситаларини олиб киришда (сотиб олишда) ҚҚС товарларни (иш, хизматларни) олиб кирувчилар (импорт қилувчилар, хизматларни сотиб олувчилар) томонидан тўланади;

    - ушбу божхона божи имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлар ҳамда товарларни олиб келувчилар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.

    Лойиҳа дастлаб Қорақалпоғистонда, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида амалга оширилади. Лойиҳа доирасида назарда тутилган чора-тадбирлар 50%дан зиёд молиялаштирилгандан сўнг, республиканинг барча вилоятларида амалга оширилади.

    Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, унинг мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

    Кредит линиясини бошқариш, ФТАнинг қарзи ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича мониторинг ва ҳисоботни юритиш функциялари Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларига юкланади.

    Қарз битими доирасида юзага келган барча тўловлар Лойиҳада иштирок этувчи банклар билан қайта кредитлаш битимлари имзолангунга қадар Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади ва қайта кредитлаш битимлари имзоланганидан сўнг Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уларга ажратилган маблағлар миқдорига мутаносиб равишда Ўзбекистоннинг республика бюджетига қайтарилади.

    Қуйидагилар тасдиқланди:

    - «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

    - лойиҳа доирасида Франция тараққиёт агентлигининг қарзини сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали;

    - «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.01.2022 йилдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates