“Чоштепа“ метро бекатида поезд бузилиб қолди

    “Тошкент метрополитени” ДУКнинг хабар қилишича, носозлик белгиланган йўриқномага асосан тезда бартараф этилиб, 5 дақиқадан сўнг йўналишдаги ҳаракат қайта тикланган.

    Қайд этилишича,

    шу йилнинг 4 ноябрь куни соат 08:56 ларда “Чоштепа“ метро бекатидан ҳаракатланиши керак бўлган 21-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик рўй берган. Оқибатда ушбу бекатга кириб келаётган бошқа таркибларнинг ҳам навбат кутиб, тўпланиб қолишига сабаб бўлган. Ҳолат метронинг “Олмазор-Чоштепа” бекатлари оралиғида юз берган.

    Ҳозирда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates