Метрода имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш сўралди

    Тошкент метрополитени метродаги тиқилинчни олиш мақсадида йўловчилардан метрополитендан фойдаланиш қоидаларига амал қилишни сўради.

    Яъни, ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик талаб этилади. Таъкидланишича, буларнинг барчаси поездлар ҳаракатидаги оралиқ интервалларнинг режа асосида амалга оширилишини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади.

    «Тошкент метрополитени» ДУК ахборот хизмати метрополитен фаолияти бўйича солиштирма таҳлилларни тақдим этди.

    Маълумотларга кўра, бугунги кунда метрополитен бекатлари сони жами 50 тага ҳамда йўналишлар узунлиги 71 км.га етди. 2016 йил давомида Тошкент метрополитени 52 млн аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 172 млн.ни ташкил қилди. Мўлжалда 2024 йил якунига қадар 209 млн йўловчига хизмат кўрсатилиши кутилмоқда.

    2021 йил бир кунда 280-300 минг йўловчига хизмат кўрсатилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсатгич 920-930 мингни ташкил қилмоқда.

    2024 йил якунигача метродан фойдаланувчи йўловчилар сони бир кунда 1 млн.га етиши кутилмоқда.

    «Тошкент метрополитени» ДУК даромадлари ҳам ортиб, 2016 йилдаги 63 млрд сўмдан 2023 йилда 477 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган даврга нисбатан қарийб 8 баробарга кўпайди. Ўртача ишчи ходимлар ойлик иш ҳақи 2016 йилда 815 минг сўм бўлган бўлса, 2024 йилда 6,2 млн сўмни ташкил этмоқда.

    Йўловчилар сонининг ортиб бориши сабабли юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда йўловчиларнинг бир манзилдан бошқа манзилга бориш вақтларини қисқартириш мақсадида сўнгги 3 йилда тиғиз вақтда ҳаракат таркибларининг йўловчи ташиш бўйича оралиқ вақти (интервал) қисқартирилди.

    2021 йилгача 36 та поезд ҳаракатланган бўлса, сўнгги 3 йил давомида замонавий турдаги 29 та янги ҳаракат таркиблари харид қилиниб, 2024 йилга келиб, поездларнинг сони 65 тага етказилди. Шунингдек, сўнгги 3 йил мобайнида «Тошкент метрополитени»нинг таркибий бўлинмаларига жами 4000 нафарга яқин ходим ишга қабул қилиниб, уларнинг умумий сони 6 минг 150 нафарни ташкил этмоқда.

    Шу билан бирга, янги метро поездлари билан бирга хизмат муддатини ўтиб бўлган 21 та ҳаракат таркиби хизмат кўрсатмоқда.

    Йўловчилар сони кескин ошиши бу метро поездларига тушадиган юкламанинг кўпайишига олиб келмоқда. 2021 йилда носозликлар ва тўхтаб қолиш ҳолатлари 138 тани ташкил қилган. 2023 йилда бундай ҳолатлар сони 71 та қайд этилиб, 2 баробарга камайишига эришилган. Ҳозирда ушбу ҳолатларни тўлиқ бартараф этиш ва «хавфсиз транспорт» мақомига эришиш чоралари кўрилмоқда.

    Жорий йил якунидан бошлаб 48 та ва 2025 йил давомида яна қўшимча 56 дона замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида тасарруфдаги ҳаракат таркибларининг янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилади.

    Янги метро вагонлари келишига 3 ой қолгани ва янги вагонлар келиши билан Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва Ер усти ҳалқа йўли йўналишида вагонлар сони ортиши ҳамда бунинг ҳисобига оралиқ интервал янада камайтирилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates