Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 27-октябрь, якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари” сайлови бўлиб ўтиши муносабати билан Тошкент метрополитенининг барча бекатлари соат 05:00 дан иш фаолияти бошланишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Шунингдек, бу кунда йўналишларда поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.