Чучук сув захиралари кескин тарзда камайиб бораётгани аниқланди

    Ерда чучук сув захираси жуда тез суръатда камайиб бормоқда – Аризона штати университети тадқиқотчилари 20 йилдан ортиқ сунъий йўлдош кузатувларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.

    2002 йилдан бери қуруқликда сув захираларининг рекорд даражада қисқариши қайд этилди, бу асосан иқлим ўзгариши, ер ости сувларидан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш ва тез-тез кузатилаётган қурғоқчилик билан боғлиқ.

    Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, қурғоқчил ҳудудлар ҳар йили Калифорния штатидан икки баробар каттароқ майдонга кенгайиб бормоқда. Ер ости сувларининг йўқолиши денгиз сатҳининг кўтарилишига Гренландия ва Антарктида музликларининг эришидан кўра кўпроқ “ҳисса” қўшмоқда. GRACE ва GRACE-FO сунъий йўлдошларига кўра, йўқолган сувнинг 68 фоизи ер ости манбаларига тааллуқли.

    Тадқиқотда Шимолий ярим шарда тўртта ўта қурғоқчил минтақани аниқланди: жануби-ғарбий Шимолий Америка ва Мексика, шимолий Канада ва Альяска, Шимолий Россия ва Яқин Шарқдан Шимолий Африка ва Евросиёгача бўлган камар. Бу зоналарга йирик қишлоқ хўжалиги ҳудудлари, мегаполислар, Каспий ва Орол денгизлари каби сув ҳавзалари киради.

    Олимларнинг огоҳлантиришича, сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича шошилинч чоралар кўрилмаса, бу инсоният озиқ-овқат, биологик хилма-хиллик, барқарорлик ва миллиардлаб одамларнинг турмуш тарзига таҳдид солиши мумкин. Тадқиқот Жаҳон банкининг глобал ер сувсизланишининг ижтимоий-иқтисодий таъсири бўйича янги ҳисоботига асос бўлади, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates