Тадбир Туризм қўмитаси, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси, Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлинмасида доимий ваколатхонаси ва Швейцариянинг йирик туроператори “Rubis Voyages” билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Форумда Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари ва маданий-тарихий мероси тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, Швейцария сайёҳлик компаниялари вакиллари Ўзбекистоннинг сайёҳлик марказлари, ноёб сайёҳлик маршрутлари, транспорт-логистика имкониятлари ва янги сайёҳлик маҳсулотлари билан яқиндан танишдилар.
Форум якунида томонлар билан музокаралар олиб борилиб, Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги туризм алоқаларини биргаликда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама этилди.
Бундан ташқари, Швейцария Миллий туризм ассоциацияси раиси ўринбосари Роланд Шмид, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш дирекцияси раҳбари Федерико Самаруга, “Tourism and Conventions Foundation” Ассоциацияси директори Жонатан Робин ва “Caspian Week Platform” вице-президенти Ширин Сейтнепесова билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувлар доирасида икки давлат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилиб, Швейцариядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини Европада кенг тарғиб этиш бўйича қўшма маркетинг тадбирларини ўтказиш, туризм соҳасида таълим йўналиши бўйича ҳамкорлик қилиш, соҳани ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш каби масалаларда келишувларга эришилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.