“Condor Energies Inc.» компанияси билан ҳамкорликда йирик лойиҳа амалга оширилади

    Саноат 2 феврал 2024 1940

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Condor Energies Inc.» (Канада) компанияси ўртасида табиий газ қазиб олиш ва захиралар ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

    Мазкур ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад Газли ҳудудидаги 8 та газ конденсат конларида углеводород қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича хизматлар кўрсатишдир.

    Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни республика ички бозорига етказиб беришни таъминлаш, шунингдек, карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради.

    “Condor Energies Inc.» Марказий Осиё ва Туркияда ўз лойиҳаларини амалга оширувчи халқаро энергетика компанияси ҳисобланади. Хусусан, компания Марказий Осиёда биринчи суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш заводини ишга тушириш ва Қозоғистонда литий шўр сувини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқда.

    “Condor Energies Inc.» президенти ва бош ижрочи директори Дон Стрю Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ва захиралар ҳажмини ошириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг стратегик операцион ҳамкори сифатида танланганидан мамнунлигини билдирди.

    Компаниянинг режаси конларни қазиб олиш ва оптималлаштиришнинг илғор технологияларини жорий этиш ва чиқиндиларни камайтиришни ўз ичига олади, деб хабар беради “”Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

    Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекистон нефть ва газ – OGU 2023» халқаро 25-юбилей кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Condor Energies Inc.» ўртасида Газли ҳудудида жойлашган конларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш лойиҳасини амалга оширишнинг асосий шартлари бўйича битим имзоланган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates