COVID-19 вакциналари 1,5 миллион кишини ўлимдан сақлаб қолди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 га қарши вакциналар самарадорлиги юзасидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. 

    Ҳисоботда қайд этилишича, бундай эмлаш воситалари ташкилотнинг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакатларда қарийб 1,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолди.

    Уларнинг катта қисми 80 ёшдан ошган кексалардир. Қўлланилган вакциналар ушбу қатлам ўртасида ўлим ҳолатларини 62 фоизга камайтириш имконини берди. Барча аҳоли ёш тоифаси бўйича эса бу кўрсаткич 57 фоизни ташкил этди.

    ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг таъкидлашича, пандемия бошланганидан то ҳозиргача мазкур ҳудудда жойлашган аъзо давлатларда коронавирусга чалинган 277 миллион кишининг 2,5 миллиондан ортиғи ҳаётдан кўз юмди. Агар вакциналар бўлмаганида, йўқотишлар сони 4 миллионга яқинлашар эди.

    Бироқ инсоният ҳали ҳам CОVID-19 хавфидан тўлиқ халос бўлгани йўқ. Оқибатда кўплаб хасталаниш ва ўлим ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса эмланиш ҳамон долзарб эканлигини англатади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates