«Creative Associates International» ташкилоти билан инклюзив таълим сифатини ошириш бўйича ҳамкорлик қилинади

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов «Creative Associates International» президенти Леланд Крувантни қабул қилди.

    Учрашувда «Creative Associates International» ташкилоти вакиллари томонидан Ўзбекистондаги фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилиб, келгусида ҳамкорликда инклюзив таълим сифатини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Хусусан, Л.Крувант «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳаси АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги USAID томонидан молиялаштирилиб, «Creative Associates International» ташкилоти томонидан амалга ошириб келинаётгани ҳамда мазкур лойиҳанинг концепцияси мамлакатда инклюзив таълим эҳтиёжлари чуқур ўрганилиб, илмий таҳлил этилганидан сўнг маҳаллий контекстга мос равишда ишлаб чиқилишини маълум қилди.

    Тақдим этилган маълумотга кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида ўқув-методик материаллар инклюзия ва асосий кўникмаларни ривожлантириш асосида таҳлил қилиниб, такомиллаштирилади.

    Шунингдек, инклюзив таълим соҳасидаги мутахассисларнинг олий ўқув юртидан олдинги ва кейинги малака ошириш тизимини такомиллаштиришга эришилади.

    Учрашув якунида томонлар келгусида ҳамкорликда мамлакатимизда инклюзив таълим сифатини янада оширишдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates