Тадбирни Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов очиб берди. Сўзга чиққан Жаҳон банки ишчи гуруҳи раҳбари Жаноб Ерали Бексултан, МУНИС лойиҳаси раҳбари Дилшод Азгаров, илмий лойиҳалар ва бизнес-стартапларни амалга ошириш бўйича халқаро эксперт Сергей Макаров лойиҳанинг мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берди.
Дастурнинг асосий мақсади 2022/2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш учун ҳудудлардаги ёш олимлар, тадбиркорлар ва ўз стартап ғояларига эга ёшларни лойиҳаларини амалга оширишда амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ҳамда технологияларни тижоратлаштиришда уларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Лойиҳа, шунингдек, МУНИС лойиҳасининг кичик таркибий қисмлари учун мақсадли аудиторияни кенгайтиришга ёрдам беради.
Лойиҳа 2023 йил май ойида бошланиб 8 ой давомида 12 та вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилади. Лойиҳа доирасида тренинглар ташкил этилиб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бепул интерактив семинарлар халқаро эксперт Сергей Макаров иштирокида ўтказилади ва қуйидаги мавзуларни қамраб олади:
R&D тижоратлаштириш тамойиллари;
Истиқболли инновацион маҳсулотларни аниқлаш;
Маҳсулотни ишлаб чиқиш (келажакдаги маҳсулот хусусиятларида Kano моделидан фойдаланиш);
Мижозларни топиш ва янги корхоналар (Lean усулларидан бири - мижозларнинг эҳтиёжларини «сифат уйи» тамойили асосида R&D шакллантириш);
IM идентификация ва эрта баҳолаш;
Тадқиқотчиларнинг технологик брокерлар, тадбиркорлар, инвесторлар билан ўзаро таъсири; тузоқлардан қочиб шерикчилик қуриш;
Бизнес акселераторлар ва эрта босқичдаги VC инвеститсиялари: R&D тизимидаги инсонлар нимани билишлари керак;
Глобал ривожланиш: нимани кутиш ва нимадан узоқлашиш керак;
Ушбу лойиҳа фан, таълим ва инновациялар соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилиб, мамлакатнинг демографик салоҳиятини очиб беришга қаратилган ва амалда синовдан ўтиб йўлга қўйилган дастурдан иборат бўлади.