Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Яшил сайёра 20 июн 2025 1453

    Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича 34-37 даража бўлган нисбатан қулай ҳарорат фонида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

    “Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, бугун фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

    Дам олиш кунлари ҳарорат яна 38-40 даражагача, жанубда 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда шамолнинг кучайиши 20-22 м/с га етиши мумкин.

    20-22 июнда Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тошкентда: ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 35 даража атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари 37-40 даражагача кўтарилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates