Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчилик кутилмайди

    Шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республика жануби-шарқий ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади.

    Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.

    Ҳаво ҳарорати кечаси 0... +5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда -2 даража совуқгача бўлади, кундуз куни эса ҳаво +7... +12 даража илиқгача исийди.

    Бугун пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0... +3 даража илиқ, кундузи шанба куни +8... +10 даража илиқ, якшанба куни +10... +12 даража илиқ бўлади.

    Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17-18-февраль кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тоғли ҳудудларда дам олиш кунлари қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Қор беқарор ҳолатда бўлади, тоғларга борганингизда жуда эҳтиёт бўлинг!

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates