Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди

    Мамлакатимизда 18 феврал 2023 1500

    Инсон қадри улуғланган юртда ҳеч нарса беиз кетмайди. Ҳар бир ҳаракат, қобилият, истеъдод ва ихтиро муносиб рағбатлантирилади. Шу жиҳатдан, мамлакатимизда кейинги йилларда бошқа соҳалар қатори илм-фан фидойилари, санъат ва меъморлар меҳнати эътирофга лойиқ кўриб келинаётгани диққатга сазовордир.

    Президентимизнинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида»ги Фармони улар меҳнатига муносиб баҳо бўлди, десак айни ҳақиқат.

    Зеро, Фармонга кўра, мамлакат илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун ўн нафар соҳа вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланганди.

    Пойтахтимизда ана шу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Унда қайд этилганидек, мамлакатимизда бугунги кунда илм-фан ривожи, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Бунда ўзининг истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан фаол иштирок этаётган инсонларнинг алоҳида ўрни бор. Шу жиҳатдан уларнинг бари эътироф ва эътиборга лойиқдир.

    — Президентимизнинг илм аҳли, ижодкорлар меҳнатини қанчалик қадрлашини бугун барчамиз кўриб-билиб турибмиз, — дейди адабиёт соҳасида «Абдулла Қодирий замондошлари» асари учун мукофотланган адабиётшунос олим Наим Каримов. — Бу, табиийки, ҳар қандай ижодкорга катта куч ва қувват бағишлайди. Бундай юксак эътирофдан мамнунмиз, албатта.

    Давлат мукофотларини топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О. Абдураҳмонов иштирок этди.

    Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates