Давлат хизматлари марказларига сурдотаржимонлар жалб этилди

    Ижтимоий ҳаёт 24 октябр 2022 3122

    Давлат хизматлари марказларида фуқаролар ва тадбиркорлар учун барча шароитлар муҳайё. Бироқ, ногиронлиги бор шахслар, масалан, эшитиш ва гапиришда нуқсони бор юртдошаримиз давлат хизматларидан қандай фойдаланади?

    Давлат хизматлари кўрсатиш борасида эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган фуқаролар учун давлат хизматларини кўрсатишда аллақачон бошланғич қадамлар қўйилган. Масалан, бир неча йил аввал Тошкент шаҳридаги 11 та Давлат хизматлари марказида тажриба тариқасида «surdo-online» планшетлари ишга туширилган эди.

    Бу мосламалар бевосита онлайн тарзда, интернет коммуникация тизими орқали доимий равишда ишлайди ва тўғридан-тўғри операторга таржима қилади. Келгусида ушбу тизимни республикамизнинг барча ҳудудларида жойлашган Давлат хизматлари марказларида ҳамда ФҲДЁ органларида кенг жорий этиш назарда тутилган эди.

    Бироқ жорий этилаётган бу янгиликлар тўлиқ амалиётга тадбиқ этилгунга қадар вилоятларда истиқомат қилувчи эшитиш ва гапиришда нуқсони бор фуқаролар мисолида давлат хизматларини олишда қийинчиликлар юзага келяпти. Албатта, бу каби масалаларни ҳал этиш давлат хизматчиларининг мавжуд муаммога қандай ёндашишига боғлиқ.

    Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида бу борада ўзига хос ечим топилди. Яъни сурдотаржимон шартнома асосида ишга ёлланган бўлиб, марказга келувчи бу каби фуқаролар махсус планшет орқали таржимонга видеоалоқа орқали боғлаб бериляпти.

    — Ўртача бир ойда 10 га яқин гапириши ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар марказга давлат хизматларидан фойдаланиш учун ташриф буюради, — дейди Фарғона шаҳар ДХМ бўлим бошлиғи Зохиджон Акромов. — Тўғриси, авваллари улар билан расмий муомалага киришишда муаммоларга учраганмиз. Видеоқўнғироқ орқали мутахассис орқали улар билан гаплашиш имконияти яратилганидан сўнг ана шундай муаммоларга барҳам берилди.

    Яратилган имкониятлардан хабардор қилиш мақсадида эшитиш ва гапиришда нуқсони бор ёшлар таклиф этилиб, улар учун давлат хизматлари марказида кичик саёхат ташкил этилди. Сурдо-педагог ҳодим ёрдамида ногиронлиги бор шаҳсларга яратилган шароитлар, фуқаролар ва тадбиркорлар учун имкониятлар, навбат олиш, инфоленд, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, хизмат олиш заллари ҳақида батафсил тушунтирилди.

    Маълумки, эшитиш ва гапиришда нуқсони бор фуқаролар ахборотга бўлган эҳтиёжларининг 90 фоизини кўриш орқали қондиради. Шунинг учун бу каби шахсларнинг давлат хизматларини онлайн олишга ўргатиш эса айни муддао. Семинар-тренинг давомида my.gov.uz порталидан қандай фойдаланиш тартиб таомиллари амалий тарзда тушантириб берилди.

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates