Делегациямиз раҳбарияти Харбинда Хитой етакчиси билан учрашди

    Спорт 12 феврал 2025 310

    Харбин-2025 қишки Осиё ўйинлари доирасида Отабек Умаров ҳамда Шаҳноза Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва унинг рафиқаси билан учрашди.

    Харбин-2025 қишки Осиё ўйинлари доирасида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва унинг рафиқаси билан учрашди.

    Самимий суҳбатда томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланиб борилаётганидан мамнун эканликларини таъкидлашди. Шунингдек, Хитой етакчиси делегациямиз раҳбариятини Харбинда кўрганидан хурсанд эканини билдириб, бўлажак ўйинларда ўзбекистонлик спортчиларга омад тилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates