Маълум бўлишича, денгиз маҳсулотлари таркибидаги ушбу бирикма сурункали буйрак касаллиги хавфини камайтиради ва уларнинг фаолиятини сақлаб қолади. Иш натижалари BMJ журналидаги мақолада келтирилган.
Янги метатаҳлил 2020 йилнинг майигача 12 мамлакатда ўтказилган. Деярли беш минг иштирокчини қамраб олган 19 та тадқиқот маълумотлари ўрганиб чиқилди. Тадқиқотчилар омега-3 биомаркерлари даражасини ўрганиб чиқдилар. Натижада олимлар денгиз маҳсулотларида мавжуд бўлган омега-3 ёғ кислоталарининг юқори даражаси сурункали буйрак касаллиги хавфини камайтиради, деган хулосага келишди.
Тадқиқотда иштирокчилар танасида омега-3 ёғ кислоталари даражасига қараб гуруҳларга бўлинди. Таҳлиллар организмида мазкур ёғ кислотаси юқори бўлган одамларда сурункали буйрак касаллигига чалиниш эҳтимоли 13 фоизга камайганини кўрсатди, деб хабар беради lenta.ru.









