Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Комилжон Хожамуратов ҳомийлигида «Шимом», «Тинчлик», «Оби ҳаёт» ва Навоий овул фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оила фарзандларининг хайрия суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Ҳар бир ота-онанинг орзуси фарзанди дунёга келгач унинг бахтли кунларини кўриш ҳисобланади. Суннат ва фарз тўйларида қувончига шерик бўлишни истайди. Бугун бу ота-оналарнинг орзулари ушалди. Юртимизда инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ҳар бир амалий ишларимизда, депутатларнинг ўрни катта.
Хайрия суннат тўйида Беруний тумани ҳокими Атабаек Сапарбаев, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Халилла Ешимбетов ўз совағалари билан иштирок этди. Мамлакатимизда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган бугунги амалий ҳаракатларимиз халқимизнинг фаровон турмуши, бугунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.