Дин Сяосин: Хитой Ўзбекистонга яхши қўшни ва яхши дўст сифатида қарайди

    12 январь куни Тошкентда “Янги даврда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик” мавзусидаги конференция гибрид форматда бўлиб ўтди.

    Жорий йилда кутилаётган икки томонлама муҳим тадбирларга тайёргарлик кўриш доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда Хитой ва Ўзбекистоннинг сиёсий-дипломатик доиралари, етакчи таҳлил марказлари вакиллари иштирок этди.

    Хитой замонавий халқаро муносабатлар академиясининг Евроосиё институти директори Дин Сяосин ушбу анжуманда ўтган 30 йил ичида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, янги чўққиларга кўтарилганини алоҳида таъкидлади:

    -2012 йилда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилган бўлса, 2023 йилда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

    Хитой-Ўзбекистон муносабатлари тез ва силлиқ ривожланиб бораётганининг сабаби шундаки, улар дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан буён мамлакатлар тенг ҳуқуқлилик, ички ишларга аралашмаслик ва ўз тараққиёт йўлини ҳурмат қилиш тамойилига доимо амал қилиб келган мустаҳкам пойдеворга эга.

    Хитой Ўзбекистонга яхши қўшни ва яхши дўст сифатида қарайди ҳамда иккитомонлама муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият беради. Бундан ташқари, Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигининг ўзига хос хусусияти сиёсий ўзаро ишончнинг юқори даражасидир. Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланганидан бери Си Цзиньпин билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда стратегик етакчи роль ўйнаган яхши иш муносабатлари ва шахсий дўстликни ўрнатдилар.

    Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик ҳамкорликни чуқурлашишининг яна бир муҳим омили шундаки, сўнгги 30 йил айниқса сўнгги беш йил ичида ичида Хитой-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлиги ўзаро манфаат асосида, ривожланди. Хитой ҳозирда Ўзбекистоннинг энг йирик инвестори ва энг йирик савдо шериги ҳисобланади.

    Қолаверса, халқаро вазият нотинч, минтақавий можаролар бирин-кетин кучайиб бораётган, инсоният жиддий танлов олдида турган бир шароитда Хитой ва Ўзбекистон ўзаро ёрдам ва бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини кўрсатмоқда. Мамлакатларимиз кўп қирралиликни қўллаб-қувватлайди, халқаро майдонда яқиндан ҳамкорлик қилади, Марказий Осиё минтақасида барқарорликни сақлаш бўйича саъй-ҳаракатларни биргаликда мувофиқлаштиради. 30 йиллик тарихга назар ташлаб, келажакка боқар эканмиз, биз Хитой-Ўзбекистон муносабатлари минг йиллик тинч-тотув яшаш меросига асосланган яхши қўшнилар, яхши шериклар ва яхши биродарлар ўртасидаги муносабатлар икки давлат халқлари учун манфаат ва катта ютуқларга олиб келишига ишонамиз.

    Эслатиб ўтамиз, СМТИ томонидан Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Европа ва Осиё ижтимоий тараққиёт институти Тараққиёт тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган конференцияда сиёсат, хавфсизлик, савдо-инвестицион ва маданий-гуманитар соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Европа ва Осиё ижтимоий тараққиёт институти Тараққиёт тадқиқот маркази – Евроосиё минтақасидаги мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини таҳлил қилиш ва ўрганишга қаратилган Хитойдаги етакчи тадқиқот институти. У 1989 йилда ташкил этилган. У ХХР раҳбариятига Хитой ва Евроосиё маконидаги мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ахборот, маслаҳатлар ва сиёсий тавсиялар беради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates