“Doubletree Capital Bank” илк инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга оширади

    Инвестициялар 5 июн 2023 1336

    “Ўзчармсаноат” уюшмасида АҚШнинг “Doubletree Capital Bank”нинг Марказий Осиё ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва чармсаноат соҳасида янги қўшма лойиҳаларни молиялаштириш масаласи муҳокама этилди.

    Учрашув аввалида банк вакилларига мамлакатимизнинг чармсаноат соҳасидаги ислоҳотлар, ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт салоҳияти тўғрисида маълумот тақдим этилди.

    Ўз навбатида банкнинг Марказий Осиё ваколатхонаси раҳбари сўнги олти йилда минтақада лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида давлатлар ўрганиб чиқилгани, натижалар таҳлил қилинганини маълум қилди. Натижада банкнинг илк сармоявий лойиҳаларини айнан Ўзбекистондан бошлашга қарор қилингани қайд этилди.

    Маълумот ўрнида, “Doubletree Capital Bank” 20 йилдан буён АҚШда фаолият юритади. Хорижий давлатларга 30 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган. 20 миллион доллардан 100 миллион долларгача бўлган йирик лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этади.

    Учрашувда банк вакиллари Ўзбекистондаги сўнги ўзгаришлар, хусусан чармсаноат соҳасидаги динамик ўсиш қатор инвесторларни мамлакатга жалб этаётганини маълум қилди. Шу сабаб, Жанубий Корея инвесторлари 30 миллион доллар эвазига республикамизда чармни қайта ишлаш, пойабзал маҳсулотлари, чарм-атторлик буюмларини ишлаб чиқариш ва кадрлар тайёрлаш йўналишларида “Ўзчармсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда қўшма корхоналар, янги лойиҳаларни ишга туширишни мақсад қилган.

    Дастлабки лойиҳалар учун банк томонидан Ўзбекистон билан ҳамкорликда чармни қайта ишлаш, пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида янги қўшма корхоналарни очиш мақсадида бўлган Жанубий Корея инвесторларига имтиёзли фоизларда кредитлар ажратилади. Ушбу маблағларга сармоядорлар Италия, Германия, Жанубий Кореядан технология, ускуналар, бутловчи материаллар, хом ашё олиб келиб, мамлакатимизда ўз фаолиятини бошлайди. Илк корхоналар автомобилсозлик ва мебелсозлик саноати учун тайёр чарм ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Тайёр маҳсулотлар тўлиқ Жанубий Корея ва Европа давлатларига экспорт қилинади.

    Шунингдек, ҳамкорликнинг иккинчи йўналиши чармсаноат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қаратилади. Банкнинг махсус грантлари асосида соҳа учун дизайнер ва технологларни тайёрлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

    Учрашув сўнгида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланишига келишиб олинди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates