Дубай шаҳрида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан халқаро шахмат турнири ташкил этилди

    Ўзбекистоннинг Дубай шаҳрида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида шахмат турнири ташкил этилди.

    Мусобақадан кўзланган мақсад Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилаётган ёш ватандошлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, улар орасида шахматни оммалаштириш, Ўзбекистоннинг бой илмий ва маънавий мероси, маданияти ва анъаналарини кенг тарғиб қилишдан иборат бўлди.

    Халқаро турнирда Ўзбекистон, БАА, Саудия Арабистони, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, росиия ҳамда Африка давлатларидан 100 га яқин ёш ҳаваскор шахматчилар қатнашди.

    Тадбир якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

    Мусобақа якунлари бўйича ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates