Дунё бўйича бешинчи одам ОИВдан бутунлай даволанди

    Дунёда ОИВ инфекциясидан халос бўлиш билан боғлиқ бешинчи ҳолат қайд этилди. Шифокорлар германиялик 53 ёшли эркакни даволашди.

    Бу ҳолат биринчи марта 2019 йилдаёқ маълум бўлган эди. Аммо тадқиқотчилар касаллик устидан тўлиқ ғалабани эълон қилишга шошилмаётганди. Улар тўрт йил давомида беморни кузатишди. Бу муддат давомида у дори истеъмол қилмади, шунга қарамай, унда вирус аниқланмади.

    Дюсселдорфлик беморда илдиз ҳужайралари трансплантация қилинди. Бу фақат онкологик касалликка чалинган беморларга даволашнинг муқобил усуллари бўлмаганда амалга оширилади. Жараён юқори хавф билан кечади, аммо тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у муайян таъсирга эгалиги билан бир қаторда, баъзи ҳолларда ОИВни даволаш имконини беради.

    Статистикага кўра, бутун дунё бўйлаб 38,4 миллионга яқин одам ОИВ билан касалланган. Замонавий дорилар вирусни бостиришга қодир ва кўп йиллар давомида яшашга ёрдам беради, бироқ дори-дармонлар истеъмол қилинмай қолса, вирус яна тарқалишни бошлайди.

    Олимларнинг таъкидлашича, ОИВдан бутунлай халос бўлиш билан боғлиқ бундай ҳолатлар ишонч уйғотади, аммо олдинда қилинадиган ишлар ҳали кўп. Илдиз ҳужайралари трансплантациясини барча инфекцияланганлар учун қўллаш жуда хавфлидир. Аммо янги маълумотлар даволашнинг хавфсиз усулларини ишлаб чиқишда имкониятлар яратиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates