Дунё катта суръат билан чучук сув заҳираларидан айрилмоқда – тадқиқот

    Бутунжаҳон банки “Қитъа қурғочлиги” номли сув ресурслари мониторинги тўғрисидаги маърузасида шундай хулосани билдирди.

    Бу борадаги охирги тадқиқот натижалари сунъий йўлдош орқали сайёрамиздаги қуруқликдаги сув заҳиралари ўзгаришларини йигирма йиллик кузатувларига таянади. Ҳисобот маълумотларига кўра, дунёда йиллик чучук сув йўқотилиши 324 миллиард кубометрни ташкил қилмоқда. Бу тахминан 280 миллион кишининг йиллик эҳтиёжини қондира олади. Бу жараённинг йигирма йиллик кузатишлари қиёслари асосида бу ҳолат тизимли кўриниш тус олган деб айтиш мумкин.

    Чучук сув камайиб бораётгани турли минтақаларда ва турлича ҳамжда рўй бераётир. Жумладан, дунё дарёлари ҳавзаларида бу жами йўқотишларнинг 3 фоизини ташкил этса, қурғоқчил минтақаларда пасайиш 10 фоизни кўрсатади. Бу эса шундоқ ҳам сув заҳираси етишмаётган жойларда тақчилликни бир неча баробар ошириб юбораётир.

    Йўтилаётган манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, музликлар мавжуд бўлмаган минтақаларда бундай йўқотишлар асосан ерости сувлари ҳиссасига тўғри келади – 68 фоиз. Яна 18 % сув йўқотилиши ер усти ресурсларига тегишли. Тупроқ намлиги камайиб кетиши сабали йилига 9 %, қор заҳиралари қисқариётгани учун 5% чучук сув камайиб боряпти.

    Йўлдошлардан олинган маълумотлар кўрсатишича, қурғоқчилик кучаётган, исиб бораётган йирик минтақаларда намлик йўқолишининг маҳаллий ўчоқлар ягона тизимга бирлашмоқда. Бундай зоналар сирасига Аляска ва Канада шимоли, Марказий Осиё, Хитойнинг шимолий қисми ва АҚШ жануби-ғарбий ҳудуди, Россия шимоли, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, шунингдек Жанубий ва жануби-шарқий Осиё кирар экан.

    Маърузада қайд этилишича, глобал исиш ва тез-тез такрорланаётган қурғоқчилик намлик йўқотилишини тезлаштираётган асосий омиллар ҳисобланади. Аммо, бундай нохуш ўзгаришларнинг асосий сабачиси инсон фаолияти саналади. Катта майдондаги ерлар ҳайдалиши, шаҳарлар ҳудуларини кенгайтириш шулар жумласидан. Ҳисоб-китобларга кўра, ирригация учун жами чучук сув ресурсларининг 70 фоизи ишлатилади. Шу ўринда алоҳида айтиб ўтиш жоизки, бу сув ҳажмининг 50 фоизини ерости сувлари ташкил этади.

    Глобал исиш ва намлик камайиши ҳисобига бу борада хатарлар кучаймоқда. Таҳлилар шуни кўрсатадики, Африка мамлакатларида намгарчилик тақчиллиги кучайиб бораётгани сабабли ҳар йили 600-900 минг киши ишсиз қолмоқда. Бундан ташқари, табий ёнғин чиқиши 27 фоизга, биологик жиҳатдан “қайноқ нуқаталар”да эса 50 фоизгача кўпайган. Қишлоқ хўжалиги ҳудудларида қурғоқчилик даврида бандлик даражаси 7,4 фоизгача пасаймоқда. Дунё бўйича сувга бўлган истеъмол эса 2000 – 2019 йиллар оралиғида 25 фоизга ошди.

    Тадқиқотда таъкидланишича, бунинг иқтисодий зарарлари ортиб бормоқда. Муаллифлар инқироз кўламига қарамай бундай шароитга мослашиш учун имкониятлар қидириш долзарблиги сақланиб қолади. Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали 137 миллиард кубометргача сувни тежаш, шу орқали 118 миллион кишининг йиллик эҳтиёжини қондириш мумкин.

    Хулоса якунида дунё сув ресурслари тизими янги босқичга қадам қўйгани қайд этилади. Нафақат экстремаль қурғоқчилик ёки сув тошқинлари кучайиши, шу билан бирга чучук сув миқдори жадаллик билан камайиб бораётгани аҳоли ҳаёти, экологияни муҳофаза қилиш, иқтисодни ривожлантириш борасида тезкор ечимларни талаб қилмоқда, деб хабар берди nia.eco.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates