Дунёдаги энг кекса сёрфер ўзининг узоқ умр кўриш сирини очди

    Сёрфинг билан шуғулланувчи дунёдаги энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан эътироф этилган 89 ёшли япониялик эркак ўзининг узоқ умр кўриш сирини очди.

    Япониялик Сэйити Сано 80 ёшида Фудзи тоғига кўтарилганидан сўнг, сёрфинг билан шуғуллана бошлаган. У 100 ёшга тўлгунига қадар сёрфинг билан шуғулланишни тўхтатмаслик ниятида.

    Япон Иокогама шаҳри яқинида яшайди, иш кунларида тўлиқ ишлашда давом этади ва дам олиш кунларини Эносима ороли яқинидаги қора қумли пляжда ўтказади. У ўзининг мисолида одамларни илҳомлантиради ва сёрфингда ёш муҳим эмаслигини исботлайди.

    Эркак узоқ умр кўриш сири фаол ҳаёт тарзи ва спорт мақсадларида деб ҳисоблайди. Улар унга соғлиғига аввалгидан кўра яхшироқ ғамхўрлик қилишга ёрдам беради.

    Сёрфернинг айтишича, у бирор нарса амалга ошмай қолганда ташвишланмайди, балки жараёндан завқ олади, дейилади mail.ru сайтида.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates