100 ёшли аёл узоқ умр кўриш учун энг яхши ичимлик номини айтди

    Буюк Британияда яшовчи аёл ўзининг 100 ёшини нишонлади ва ўзининг узоқ умр кўриш сирини очди.

    Винни Тигвелл 14 февраль куни яна бир туғилган кунини нишонлади. Пенсионерни табриклаш учун Беркшир графлиги Ньюбери шаҳридаги Winchcombe Place кексалар пансионатига қариндошлари ва дўстлари келишди.

    Аёл узоқ йиллар шаҳардаги машҳур савдо марказларидан бирида ишлаган. 1980 йилда нафақага чиққанидан сўнг, Тигвелл Ғарбий Беркшир суд биносида чой барини бошқарган. Муассаса фаолиятидан тушган маблағ хайрия ишларига йўналтириларди.

    Аёл айнан чойни узоқ умр кўриш учун энг яхши ичимлик деб ҳисоблайди.

    “Кўпроқ чой ва кулги!”, дейди ўз юбилейини нишонлаган кекса аёл, уларни узоқ ва бахтли ҳаётнинг асосий таркибий қисмлари эканига урғу бериб.

    Тигвеллнинг 100 йиллик юбилей кечасида Winchcombe Place ошпази махсус чой улашди. Аёлни табриклаш учун нафақат унинг кўплаб невара ва чеваралари, балки Ньюбери мэри Гэри Норман ҳам келди, деб хабар беради mail.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates