Дунёдаги энг кекса одам яқинда 122 ёшни қарши олди

    Андрелино Виейра да Силва исмли бразилиялик эркак яқинда 122 ёшни қарши олди. Апаресида-ди-Гояния (Гояс штати) шаҳрида яшовчи бу одам сайёрамиздаги энг кекса одам ҳисобланади.

    Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида қайд этилишича, у 1901 йилнинг 3 февраль куни туғилган. Шундай бўлса-да, бразилиялик фуқаро ўз ёшини расман тасдиқлашни хоҳламайди. Унинг 5 нафар фарзанди, 13 нафар невараси, 16 нафар чевараси ҳамда бир нафар эвараси бор.

    Қариндошларининг сўзларига қараганда у ўтган йили COVID-19 ни енгиб ўтган. Ёши улуғ бўлишига қарамай, ҳали-ҳамон фаол ҳаёт тарзини олиб боряпти.

    Расман сайёрамиздаги энг кекса одам испаниялик Мария Браньяс Морера. У ўтган йили ўзининг 115 ёшини қаршилаганди. Морера 1907 йилнинг 4 март куни туғилган. Ҳозирги кунда Испанияда, Каталониядаги қариялар уйида яшайди. 7 январь куни у дунёдаги энг кекса одам сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган эди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates