Бу ҳақда унинг оиласи “Х” ижтимоий тармоғида маълум қилди.
У АҚШда туғилган ва иккита жаҳон уруши, Испания фуқаролар уруши, 1918 йилги грипп ва CОVID-19 пандемия даврида яшаб ўтди.
“Мария Браньяс бизни тарк этди. У хоҳлаганидек вафот этди: уйқусида, оғриқсиз”, дейилади хабарда.
Дунёдаги энг кекса аёлнинг ёши Америка геронтологик тадқиқот гуруҳи ва LongeviQuest ташкилоти томонидан тасдиқланган.
Уларнинг маълумотларига кўра, Браньяс вафотидан кейин дунёдаги энг кекса одам 1908 йил 23 майда туғилган япониялик Томико Итоока ҳисобланади. Ҳозир у 116 ёшда, деб хабар беради report.az.