115 ёшли испаниялик аёл дунёдаги энг кекса одамга айланди

    1907 йилда туғилган Мария Браньяс Морера дунёдаги энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

    Испаниялик Морера 17 январь куни опаси Андре (Люсиль Тулон) вафот этгач, дунёдаги энг кекса аёлга айланди.

    Мария Браньяс Морера иккинчи жаҳон урушини, испан гриппи ҳамда коронавирус пандемиясига гувоҳ бўлган. Аёл ҳозирда Испанияда Residencia Santa Maria del Tura деб номланган қариялар уйида яшайди.

    Пансионат ходимлари сўзларига кўра, Морера ўзини яхши ҳис этмоқда ва бошқалар кўрсатаётган эътибордан миннатдор.

    2020 йилда Морера юз ёшдан ошганлар орасида коронаврусдан биринчи бўлиб тузалган инсон сифатида машҳур бўлган эди.

    Мария Браньяс Морера каталониялик шифокор Жоан Морет билан турмуш қурган ҳамда улар уч фарзандли бўлишган. Ҳозирда унинг 11 нафар невараси ва 13 нафар чевараси бор.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates