Олимлар кекса ёшли кишилар организмида ҳосил бўладиган хавфли моддани аниқлади

    Ёш ўтган сайин инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Тиббиётда бу патология остеопороз деб аталиши маълум. Касаллик кўпинча организмда кальций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги оқибатида юзага келади. 

    Хитой олимлари ёш билан боғлиқ ушбу хасталик Альцгеймер хавфини оширишини аниқлади. Бунинг учун суяклардан ажралиб чиқадиган склеростин моддаси одам ақлий қобилияти ва руҳий ҳолатига қандай таъсир қилиши тадқиқ этилди.

    Маълум бўлишича, кекса беморлар суякларида кўп миқдорда склеростин ҳосил бўлиб, сўнг бутун тана бўйлаб тарқалади. Мутахассислар мазкур модда қон таркиби ва орқа мия суюқлигида айниқса юқори даражасида бўлишини ўрганди.

    Хўш, бу нимани англатади?

    Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, склеростин моддаси нейронал сигнал узатилишига тўсқинлик қилиб, асаб ҳужайралари яхлитлигини бузади. Бу жараён когнитив қобилият пасайиши билан намоён бўлади.

    Ваҳоланки, шу пайтгача остеопороз Альцгеймер касаллигига чалинган беморларда, жисмоний фаоллик ва Д витамини етишмаслиги оқибатида ривожланади, деб қаралади. Хитой тадқиқотчилари эса бунинг аксини исботлашди.

    Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу янгилик нейродегенератив касалликларни даволашда илғор ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates