Душанбе-Хўжанд автомобиль йўлида 16 бор қор кўчкиси содир бўлди

    Тожикистоннинг Душанбе-Хўжанд йўлида бир кун ичида 16 марта қор кўчкиси юз берди.

    Ҳодиса кучли қор бўронлари туфайли юз берди. Пойтахтни республика шимоли билан боғловчи баланд тоғли магистралда қор массалари транспорт қатновини тўсиб қўйди. Йўл транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилган. Қутқарувчилар зудлик билан ҳайдовчилар ва йўловчиларни эвакуация қилишган, қурбонлар йўқ. Айни пайтда участкада махсус техника ишламоқда.

    Тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи яна камида икки кун давом этади. Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳайдовчиларни иложи бўлса, Душанбе-Хўжанд, Душанбе-Лахш ва Душанбе-Хоруғ автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланишдан сақланишга чақиради, деб хабар беради mir24.tv.