Душанбеда Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ ўринбосарлари учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 9 декабр 2021 1170

    2021 йил 8 декабрда Душанбе шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг навбатдаги учрашуви ўтказилди.

    Ўзбекистон Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков бошчилик қилди.

    Тадбир иштирокчилари минтақадаги мавжуд таҳдидлар хавф-хатарларга қарши кураш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни, МОПДММ билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, етакчи ёшлар билан мулоқот учун йўлга қўйилаётган имкониятларни муҳокама қилдилар.

    «БМТнинг Марказий Осиёдаги глобал терроризмга қарши стратегияси доирасида Қўшма ҳаракатлар режасини амалга ошириш йўлида» қўшма лойиҳасининг учинчи босқичи якунлари кўриб чиқилди. Лойиҳанинг тўртинчи босқичи асосий йўналишлари тақдимоти бўлиб ўтди.

    «Яшил» кун тартибини илгари суриш, экология ва биохилма-хилликни сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates