Дзюдочиларимиз Олимпиадага йўл олишди

    Спорт 12 июл 2021 6058

    Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ХХХII ёзги Oлимпия ўйинларида иштирок этиш мақсадида Японияга жўнаб кетди.

    Дзюдочиларимиз Токиога киришдан аввал Майдзуру шаҳрида Олимпиадага тайёргарлик босқичидан ўрин олган сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Майдзуру – япон денгизи соҳилида жойлашган Киото префектурасидаги порт шаҳар ҳисобланади.

    Ўзбекистон дзюдо федерацияси Олимпиадага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Майдзуруга иккита таркибни жўнатди. Иккинчи таркиб машғулотларда Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган дзюдочиларимизга спарринг-рақиб сифатида ёрдам беради. Майдзурудаги ўқув-машғулот йиғини 19 июлга қадар давом этади ва шундан сўнг терма жамоамиз делегацияси Токиодаги Олимпия шаҳарчасига йўл олади.

    Эслатиб ўтамиз, ўзбек дзюдоси тарихида илк бор 10 (7 эркак, 3 аёл) нафар спортчимиз тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида медаллар учун татамига чиқади. Шунингдек, тарихда биринчи маротаба жамоамий баҳсларда ҳам иштирок этамиз.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates