«E-qaror» дастури дастлаб Қашқадарё вилояти ҳокимлигида синов тариқасида ишга туширилди.
«E-qaror» электрон тизимида ишлашнинг моҳияти ва тартибини тушунтириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 27 январь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги масъул ташкилот ходимлари учун Zoom дастури орқали онлайн тарзда семинар-тренинглар ташкил этилди.
Семинар-тренинг иштирокчилари мазкур тизим имкониятларини юқори баҳолаган ҳолда, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими









