Эҳтиёжманд оилаларга май-июнь ойларида жами 7,4 млрд сўм компенсация пуллари тўлаб берилди

    Икки ой давомида 380 мингдан ортиқ оилага электр энергияси ва газ истеъмоли учун базавий меъёрдан ортиқ компенсация тўлаб берилди.

    Эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси бўйича 150 кВт ва табиий газ бўйича эса 150 куб метргача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун юқори тариф билан оддий тариф ўртасидаги фарқни компенсасия қилиб бериш юзасидан 1,6 миллиондан ортиқ оиладан аризалар қабул қилинди.

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, тўлаб берилганларнинг 843 минг нафари реестрларга киритилган ва 758 минг нафари реестрлардан ташқари оилалар ташкил этади.

    Базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган эҳтиёжманд оилаларга май июнь ойларида жами 7,4 млрд сўм, шундан, май ойи учун 159,5 минг оилага 3,2 млрд сўм ҳамда июнь ойи учун эса 223,6 минг оилага 4,2 млрд сўм компенсасия пуллари тўлаб берилди.

    Барча компенсация пуллари фуқароларнинг банк пластик карточкаларига тўлиқ ўтказиб берилган.

    Июль ойи учун компенсация пуллари август ойида тўлаб берилишини маълум қилинди.

    Компенсация олиш учун маҳалладаги ижтимоий ходимга, тумандаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки Агентликнинг 1140 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates