Унда Ўзбекистон ҳудудлари ва Свердловск губернияси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Бош консул Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва саноат йўналишларидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Екатеринбург шаҳри ва мамлакатимиз вилоятларидаги йирик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ва улар ўртасида B2B шаклидаги учрашувларни сентябрь ойида ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Бўлажак бизнес-форумга республикамизда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатаётган йирик тадбиркорлар таклиф қилинади ҳамда ўзбек миллий маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилади, деб хабар беради «Дунё» АА.