Экология вазирлиги пластик ўрдакчаларнинг сув ҳавзасига туширилишини кескин қоралади

    Ижтимоий тармоқларда “Янги Ўзбекистон” боғида 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилмоқчи эканлиги ҳақида хабар тарқалди.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бундай хатти-ҳаракатларни кескин қоралади ва бундай ҳолатлар қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилди.

    Ҳолат юзасидан вазирлик томонидан воқеа жойига чиқилиб, мутасаддилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундай хатти-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Чиқиндилар тўғрисида"ги қонунларни қўпол равишда бузиш ҳисобланиши ҳамда жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

    Вазирлик истироҳат боғлари, дам олиш масканлари мутасаддиларини экологияга зарар келтирадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширмасликка чақирди. Шунингдек, блогерлар, вайнерлар, ижтимоий тармоқлар фаолларидан табиатни асраб-авайлашга қаратилган ғояларни тарғиб қилишни, бу мавзуларда ижтимоий роликлар тайёрлашни сўради. Вазирлик бу борада уларга кўмак беришга тайёр.

    Ўзбекистон Конституциясининг 62-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” дея белгилаб қўйилган.

    "Унутманг! Атроф-муҳитга зарар етказиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91прим 1-моддаси, 95, 161-моддаларига кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлади. Пластик буюмлар узоқ муддат чиримайди ва чиқинди сифатида табиатга катта зарар етказади. Шундай экан, ўзимиз ва фарзандларимиз яшаб турган табиатни тоза сақлашга, асраб-авайлашга ҳисса қўшайлик", - дейилади хабарда.
    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates