Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан “Z.T.” хусусий корхонаси ва “Ch.Z.” оилавий корхонасида терговга қадар текширув ўтказилди.
Корхона масъуллари фуқаро А.А.га тегишли Нукус кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси биносида умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, жами 1,5 млрд сўмлик электр энергиясини истеъмол қилган.
Шу каби ҳолат Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва Тошкент шаҳар ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланди.
уқаро Ж.М. “Хончорбоғ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида 4 дона электр печларини умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаб, 567,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.