Электромобилларни таъмирлаш хавфли экани маълум бўлди

    Автомобиль мутахассислари электромобиль аккумуляторини таъмирлашнинг хавфли эканини аниқлашди.

    АҚШ ва Европадаги автотаъмирлаш устахоналари электромобилларнинг аккумуляторларини таъмирлашга буюртмалар қабул қила бошлаган. Бироқ, малака ва тажрибасиз бундай ишни самарали, арзон ва хавфсиз бажариш мумкин эмас.

    Мутахассисларнинг фикрича, электромобиль аккумуляторига хизмат кўрсатиш смартфон ёки бошқа гажет аккумуляторини таъмирлашдан тубдан фарқ қилмайди. Бироқ, телефоннинг литий-ионли аккумуляторида битта ячейка бўлса, электр скутернинг аккумуляторида ўнлаб, автомобилда эса минглаб ячейка мавжуд. Электр автомобиль аккумуляторлари юзлаб, минглаб алоҳида ячейкаларни ўз ичига олиши мумкин, улар кўпинча модулларга ўралади ва кейин батарея пакетига бирлаштирилади. Нотўғри таъмирланса, ёнғин ва батареянинг портлаши хавфи мавжуд.

    АҚШдаги кичик автомобиль таъмирлаш устахоналаридан бирининг эгаси Ричу Бенуанинг айтишича, Tesla аккумуляторини алмаштириш нархи тахминан 15 минг долларни ташкил қилади. Батареяни таъмирлаш ҳам қиммат, лекин бу пулни тежаш имконини беради – мутахассис уни 10 минг долларга баҳолаган.

    Scientific American журналистларининг фикрича, электромобиль ишлаб чиқарувчилар истеъмолчиларнинг аккумуляторларни таъмирлаши билан қизиқишмайди. Бундан ташқари, на АҚШда, на Европада автомобиль ишлаб чиқарувчиларни бунга мажбур қиладиган қонунлар ҳали мавжуд эмас. Экспертлар бунга мисол тариқасида аккумулятор ячейкалари кўпинча шикастланмасдан қисмларга ажратилмайдиган пластик корпус билан ёпилганлигини таъкидлашди, деб хабар беради lenta.ru.

    “Кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчилар бор, уларнинг аккумулятор қутисига камроқ зарар етган бўлса ҳам, батареяни таъмирлашга рухсат беришмайди”, дея маълум қилди Германия суғурта ассоциацияси вакиллари журналистларга. Мутахассисларнинг фикрига кўра, батареяни таъмирлаш ҳам истеъмолчи пулини тежаш, ҳам атроф-муҳит асраш нуқтаи назаридан ҳам афзалроқдир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates