«Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди

    Мамлакатимизда 29 август 2022 1936

    Бугун, 29 августда бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди.

    Унда қўмита аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Маълумки, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонун 2003 йилда қабул қилинган бўлиб, бугунги кундаги янгиланишлар ушбу Қонунга қатор ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж мавжуд эканлигини кўрсатяпти. Шу муносабат билан мазкур қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди.

    Таъкидланганидек, Қонуннинг мақсади электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Янги таҳрирдаги Қонун амалдагиси билан бир қатор янги нормалар билан фарқланиши кўзда тутиляпти.

    Хусусан, электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланяпти. Шунингдек, Ҳукуматнинг электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари киритиляпти.

    Қонунда амалдаги таҳрирдан фарқли равишда бир қатор нормаларга, шу жумладан, электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолияти, электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари билан боғлиқ қоидаларга тегишли бошқа таҳририй ўзгартиришлар ҳам киритиляпти.

    Шунингдек, мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилиши режалаштирилган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

    Мажлис сўнггида кўрилган масалалар юзасидан Қўмита қарорлари қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates