Электротехника саноатида ўсиш суръатлари қандай бормоқда?

    АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзэлтехсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов электротехника саноати корхоналари фаолиятининг 9 ойлик якуни бўйича маълумот берди.

    Мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этувчи электротехника саноати бугун жадаллик билан ўсиб бормоқда. Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида ҳам айнан мазкур соҳани тубдан такомиллаштириш ва юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    2022 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми – 13,6 трлн.сўм сўмни, экспорт ҳажми – 585 млн.доллардан ошган. Ҳудудларда 36 та лойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида 1200 та янги иш ўрни ташкил этилди.

    Бундан ташқари, маҳсулотларнинг экспорт географияси ҳам кенгайтирилди. “GSP+” имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европа давлатларига, умуман олганда 50 га яқин мамлакатларга электротехника маҳсулотлари экспорт қилинди. Жорий йилда Россиянинг “Эльдарадо”, “М-Видео”, “ДНС Атлас”, Франциянинг “Ашан” ҳамда Қозоғистоннинг “Сулпак” ва “Технодом” йирик савдо тармоқлари ташкил этилди ва маҳаллий маҳсулотларни экспортга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришилди. Аввал экспорт фаолияти билан шуғулланмаган Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги 13 та корхона илк маротаба ўз маҳсулотларини экспортга олиб чиқишига эришди.

    Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан 2 та йирик кластер амалга оширилмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида “Мис саноати кластери” ташкил этилмоқда. Умумий қиймати 120 миллион долларга тенг 9 та лойиҳани ўз ичига олган мазкур мажмуада йилига 63 минг 500 тонна мисни қайта ишлаш қуввати пайдо бўлади. Бунинг натижасида 965 та янги иш жойлари ташкил этилади.

    Иккинчи йирик лойиҳа “Чироқчи” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қуёш сув иситиш ускуналари, қуёш фотоэлектрик панеллари, шамол, биогаз, гидроэлектр қурилмалари ва иншоотларини, электр энергиясини сақловчи аккумуляция тизимлари ва бошқа ёрдамчи жиҳоз ҳамда ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Solar cluster” лойиҳаси ҳисобланади. Бу ерда умумий қиймати 38,7 млн долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилади ва бунинг натижасида 500 та янги иш жойлари ташкил этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates