Элу-юртга нафим тегса, дейман

    Хорижий давлатларнинг етакчи университетлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида, йирик трансмиллий корпорацияларда замонавий билим ва илғор хорижий тажрибани эгаллаб келаётган иқтидорли йигит-қизлар бугун юртимиз равнақи йўлида камарбаста бўлмоқда. “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларидан бири, Тошкент давлат юридик университети Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси ўқитувчиси Шоҳруҳ Тиллабоев ана шундай ёшларимиздан биридир. Унинг нуфузли хорижий университетда олган таҳсили ва бугунги орзу-ўйлари билан танишамиз.

    Буюк Британиянинг Брунел Лондон университида магистратура босқичининг Халқаро интеллектуал мулк ҳуқуқи йўналишида таҳсил олиб келдим. Ушбу университет дунёнинг нуфузли университетлар рўйхатига киради. Албатта, хорижда таҳсил олишимда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг алоҳида ўрни бор. Ўқиш даврида чет эллик курсдошларим ушбу жамғарма билан роса қизиқишган, бунга сабаб уларнинг давлатида ёшларга бўлган бундай имконият йўқлиги эди.

    Ўқиш давомида Лондон профессор-ўқитувчилари билан танишдим, Оксфорд профессорлари билан мулоқот қилдим ҳамда бир неча нашриётда илмий мақолаларим чоп этилди. Брунел Лондон университетида бир неча қизиқарли фанларни ўргандим.

    Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш, ҳуқуқий ҳимояси ва ижросини тўлиқ таъминлаш учун ҳар бир мамлакат амалдаги қонунларга таянмасдан, муайян ислоҳотларни амалга ошириши зарур. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга риоя этилишини кучайтириш, бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

    Хусусан, тарихда биринчи марта Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг Миллий стратегияси қабул қилинди. Ушбу стратегиянинг асосий мазмуни давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишда замонавий ахборот-коммуникация воситаларини қўллаш, интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг ишончли тизимини ривожлантириш, аҳолининг интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантириш ва хабардорлигини оширишдан иборат. Ана шу ишларда ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшишни истайман.

    Айни пайтда кўп стипендиатлар жамғарма орқали хорижда таҳсил олмоқда. Ҳар хафта Вазирлик идоралар раҳбарлари билан анъанавий ва онлайн тарзда учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу учрашувларда ҳар бир стипендиат ўзининг таклифларини вазирларга айтиши мумкин. Бу таклифлар орасида юртимиз равнақига ҳисса бўлиб қўшиладиган кўплаб ғоя ва ташаббуслар билдирилаётгани қувонарлидир.

    Шоҳруҳбек Тиллабоев,

    Тошкент давлат юридик университети

    Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси ўқитувчиси

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates