Эммануэль Макрон Франция парламентини тарқатиб юборди

    Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакат Миллий ассамблеяси (парламент қуйи палатаси) тарқатиб юборилгани, шунингдек, муддатидан олдин парламент сайловлари тайинлангани ҳақида маълум қилди.

    Бу ҳақда у республика фуқароларига мурожаати чоғида айтиб ўтди.

    “Мен муддатидан олдин парламент сайловларини эълон қиламан”, деди Макрон.

    Биринчи тур 30 июнга, иккинчи тур 7 июлга белгиланган.

    Бундан олдин Францияда Европарламентга сайловда ғалаба қозонган “Миллий бирлашиш” партияси етакчиси Жордан Барделла Макронни муддатидан олдин сайловлар ташкил этишга чақирган. Бу ҳақда сиёсатчи Францияда парламент сайловларининг дастлабки натижалари пайдо бўлганидан кейин ўз партияси тарафдорлари олдидаги чиқиши чоғида баёнот берди, деб хабар беради gazeta.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates