Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, кучсиз электр токи тўқималарнинг янгиланишига ёрдам беради.
Бунинг учун тадқиқотчилар организм томонидан зарарсиз равишда сўриладиган ва биологик парчаланувчи полимерлар ҳамда магнийдан таркиб топган махсус ипларни ишлаб чиқди.
Операция қилинган соҳа атрофидаги мушаклар ва бошқа тўқималар ҳаракатланганда, чокнинг ўрта қатлами ташқи қопламага ишқаланиб, электронлар ўтказади. Ҳосил бўлган 2,3 вольтга тенг электр токи кесманинг битишига ёрдам беради.
Бу усул жароҳат ўрни тузалишини 50 фоизга тезлаштириши аниқланди. Қолаверса, электр токи дезинфекциялаш воситаларисиз ҳам кесилган жойдаги бактериялар кўпайишига тўсиқ бўлади.
Ҳозирча янги технология жониворларда тажрибадан ўтказилди ва ижобий натижага эришилди. Навбатдаги клиник синовлардан сўнг мазкур усул тиббий амалиётда қўлланилиши мумкин.