Энди вояга етмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларнинг болалар билан ишлаши қатъиян ман этилади 

    Мамлакатимизда 18 ноябр 2023 781

    Куни кеча Ҳукуматнинг махсус қарори билан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар реестрини юритиш тартиби тасдиқланди. 

    Энди вояга етмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларнинг болалар билан ишлаши қатъиян ман этилади

    Апрель ойида Сенатда тузилган ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

    Ушбу ҳужжатга асосан, қонунчиликка вояга етмаганларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, уларни соғломлаштириш, болалар спорти, ижодий ташкилотларда ишлашини тақиқловчи норма киритилди.

    Куни кеча Ҳукуматнинг махсус қарори билан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар реестрини юритиш тартиби тасдиқланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ўзининг телеграмдаги саҳифасида мазкур ҳужжатни шарҳлаб қуйидагича фикр қолдирди:

    "Эндиликда қасддан одам ўлдириш, вояга етмаган шахснинг номусига тегиш, вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналар ташкил этиш ёки сақлаш, терроризм, шунингдек, бошқа турдаги жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар мазкур реестрга киритилади. Реестр махсус ахборот тизими орқали шакллантирилади ва юритилади.

    Энг муҳим ва эътиборли томони шундаки, реестрга киритилган шахсларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар ушбу ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида назорат қилиб борилади.

    Қонунчилигимиздаги бу каби ўзгартиришлар замон талабларига хос ва инсонпарварлик учун ўта аҳамиятлидир.

    Олдимизда ушбу соҳада ечимини кутаётган яна қатор масалалар мавжуд. Биз бу йўналишдаги ишларимизни фаол давом эттирган ҳолда, қонунларни янада такомиллаштиришга, тарғибот ишларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

    Бундан буён ҳам аёлларимиз ва фарзандларимизнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш фаолиятимизнинг устувор йўналиши бўлиб қолади", дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates