Бу президентнинг 2025 йил 13 февральдаги имзоланган қонунда назарда тутилган.
Унга кўра, ушбу қонуннинг 233-моддага киритилган қўшимчага кўра, бундан буён якшанба ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда ҳисобга олинмайди. Ушбу янгилик фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пул компенсацияларига ҳам татбиқ этилади.
Бундан ташқари, қонунга киритилган янги ўзгартириш билан иш ҳақи тўланмайдиган таътилнинг давомийлиги 12 ойлик муддат ичида жами уч ойдан ошмаслиги кераклиги белгиланди.
Шунингдек, янги ўзгартиришга кўра, 116 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган боланинг ёки 12 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ боланинг ота-онаси ёки васийси учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил кўпи билан 14 календар кунгача таътил берилади.
Шу билан бирга, 18 ёшгача бўлган шахсларга ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди. Агар ўриндошининг асосий иши ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шароитлардаги ишларда ишлашга (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари мустасно) ҳам йўл қўйилмайди.